Кореяликлар Қозоғистон кичик бизнесига ёрдам беради

Кореяликлар Қозоғистон кичик бизнесига ёрдам беради

Қозоғистон тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси билан Корея кичик ва ўрта бизнес корпорацияси ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолайди. Бу ҳақда Сеулда ўтган учрашувдан сўнг маълумот тарқатилди. Икки ташкилот тўрт йилдан буён баҳамжиҳат иш юритмоқда. Шу жумладан, 2017 йилда хорижлик ҳамкорлар Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб берганди. Ушбу лойиҳа доирасида 15 та компания иши таҳлил қилинган. Тадбиркорларимиз тренингларда қатнашишди, экспертлардан маслаҳатлар олишди. Шу кунларда имзоланадиган янги шартнома уч йил давомида рўёбга чиқариладиган қўшма лойиҳаларни кўзда тутади. Бундан ташқари, Жанубий Корея компаниялари ҳар йили ўтадиган Қозоғистоннинг “Миллий маҳсулот” кўргазмасида иштирок этади.

ДАУЛЕТ АБИЛҚАИРОВ, ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Биз жорий йилда Жанубий Корея Президентининг Қозоғистонга ташрифи доирасида бу давлат корпорацияси билан аниқ чора-тадбирлар режасига асосан уч йиллик ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиш ниятидамиз. Уларда кичик ва ўрта бизнес амалий ёрдам оладиган кучли технопарк мавжуд. Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи, нимани қандай ривожлантиришни ўргатувчи кучли стартап-академия бор. Ва бу тажриба биз учун ҳам жуда муҳим.

Фото: rybak.kam-kray.ru