Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айланими 19 млрд доллларга етди

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айланими 19 млрд доллларга етди

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий муносабатлар чуқур интеграция даражасига етди. Қўшни мамлакат элчиси Алексей Бородавкиннинг айтишича, 2018 йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айланмаси дастлабки маълумотларга кўра 19 миллиард долларга етиши мумкин. Унинг фикрича, ушбу ҳайратомуз кўрсаткичларга Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг тузилиши туфайли эришилди. Россия Қозоғистоннинг етакчи  савдо ҳамкорлари қаторида пешқадам. Ташқи савдо таркибида юқори қўшимча қийматли товарлар асосий улушни ташкил қилади. Фақат ўтган йилнинг биринчи ярмида Россия қайта ишлаш соҳаларига 821 миллион доллар сармоя киритди. Бугунги кунда икки мамлакат 6 минг атрофида қўшма корхона тузган.

АЛЕКСЕЙ БОРОДАВКИН, РОССИЯНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

 - Қозоғистонга киритилган, кўп йиллардан буён тўпланиб келаётган инвестицияларимиз ҳажми 13,5 миллиардга, Қозоғистоннинг Россияга киритган сармоялари эса деярли 3,5 миллиард долларга етди. Қозоғистондаги ҳар учта қўшма корхонанинг биттаси рус капитали иштирокида барпо этилгани ҳам Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чуқур интеграция даражасига далил бўла олади.

Икки мамлакат ҳамкорлигида нефть ва газ соҳаси асосий ўрин тутиши анъанага айланган. Россия томони Каспий конларини ўзлаштириш, газ сифатини ошириш, Қозоғистон нефтини транзит қилиш, ташқи бозорларга олиб чиқиш ва янги технологияларга асосланган ускуналар етказиб беришдан манфаатдор.

АЛЕКСЕЙ БОРОДАВКИН, РОССИЯНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

 - Бизда “Байтерек” дастури доирасида космосни ўзлаштириш бобида ҳамкорлик ривожланиб боряпти. Биргаликда тинч атом дастурлари устида ишлаяпмиз. Транспорт соҳасида ҳамкорлигимиз жадал илгариламоқда. Каспий бўйича Ақтау саммитида имзоланган шартномалар туфайли энергетика, транспорт ҳаракати ва туризм борасида улкан истиқболлар очилди.

Айни вақтда таълим соҳасида ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. 70 минг нафарга яқин қозоғистонлик Россия олий ўқув юртларида таълим оляпти. Маданий мулоқот ҳам кенг йўлга қўйилган.

Сурат ia-centr.ru сайтидан олинди.