2018 йилда Қозоғистонда экспорт ҳажми 50 миллиард долларга ошди

2018 йилда Қозоғистонда экспорт ҳажми 50 миллиард долларга ошди

Қозоғистон экспорти 26 фоизга ортди. У 50 миллиард долларни ташкил қилди. Бу – 2018 йил 11 ойи якунлари. Республика Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги шундай маълумот тарқатди. 2017 йилга нисбатан бу 24 фоизга ортиқ. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулот экспорти 14 миллиард долларни ташкил қилди. Бугунги кунда давлат экспортчиларга молиявий ва сервис ёрдами кўрсатмоқда. Ўтган йили хорижда 50 дан зиёд тадбир ўтказилди. Қозоғистонлик экспортчиларнинг хорижий кўргазмалар, савдо миссияларидаги иштироки 100 дан зиёд шартнома тузилишига олиб келди. Экспертларнинг таъкидлашича, жорий йилда ижобий ўзгаришлар давом этади. 

ЖЕНИС ҚАСИМБЕК, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

 - 2018 йилда Қозоғистон маҳсулоти жаҳоннинг 119 мамлакатига экспорт қилинди. Келгуси уч йилда экспортни ривожлантириш учун Давлат раҳбари топшириғига кўра қўшимча 500 миллиард тенге ажратилди. Бу маблағ нохомашё экспортининг ривожланишига қўшимча туртки беради. Натижада, 2021 йилга бориб қайта ишлаш саноати маҳсулоти экспорти 720 миллиард тенгега, экспортчилар сони 411 тадан 600 та субъектгача етишига эришилади.

Бугунги кунда Қозоғистон 800 тача турдаги товар экспорт  қилади. Шу билан бирга, йил сайин экспорт савати йилига 5-8 турдаги янги маҳсулот билан бойимоқда. Хорижий мамлакатларда нафақат нефть, газ ва металлимиз, балки биздан борган пластмасса маҳсулотлари, текстиль, транспорт воситалари ва ускуналари, агросаноат маҳсулоти ҳам қадрли. 2018 йилда мамлакатимиздан Бирлашган Араб Амирликлари бозорига саноат миқёсида асал жўнатилади. Бундан ташқари, илк марта Хитой бозорига Қозоғистон музқаймоқлари жўнатила бошланди.