Кўчмас мулкни йилига 3 фоизлик тўлов эвазига олиш мумкин

«Байтерек девелопмент» ЭКСПО ҳудудидаги уй-жойларни олиш учун аризалар қабул қилишни давом эттиради. Жисмоний шахслар уйни 12 йил муддатга, йилига 3 фоиздан, илк тўловнинг 20 фоизини тўлаб сотиб олиш мумкин. Аризани расмийлаштириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг ўзи етарли.

ДМИТРИЙ КАПРАЛОВ, БАЙТЕРЕК ДЕВЕЛОПМЕНТ” АЖ КЎЧМАС МУЛК СОТУВЛАРИ БОШҚАРУВИ ДИРЕКТОРИ:

Барча уйлар экологик соф материаллардан фойдаланиб қурилган, яшаш учун зарур таъминот тизимига эга, бу очиқ назорат электрон тизими, видеокузатув, истеъмол назорати тизими.

 “Digital Baiterek” портали барча босқичлардаги уй-жой сотувлари жараёнининг шаффофлигини таъминлайди. Харидор шахсий кабинет орқали мақбул уй ва машина қўйиш жойини танлаши, керакли ҳужжатларни юклаши мумкин. Сайтдаги махсус кредит калькулятори ёрдамида харидор ўз молиявий имкониятидан келиб чиқиб, тўлов шартларини олдиндан ҳисоблай олади.

ДМИТРИЙ КАПРАЛОВ, БАЙТЕРЕК ДЕВЕЛОПМЕНТ” АЖ КЎЧМАС МУЛК СОТУВЛАРИ БОШҚАРУВИ ДИРЕКТОРИ:

Харидор ўз аризаси кўриб чиқишнинг қайси босқичида турганидан хабардор бўла олади, ижрочилар кимлигини, унинг аризаси билан ким шуғулланаётганини билади, шунингдек, бу қўшимча шаффофликни юзага келтиради, биз харидор билан фақат шартномани имзолаётган пайтда учрашамиз.

Порталга аллақачон 1547 ариза келиб тушди, бугун эса 148 та уй ва 103 машина тўхташ жойи сотилди. Янги аризаларни қабул қилиш жорий йил 15 февралидан бошланади.