2019 йилда кичик ва ўрта бизнесга 100 миллиард тенге ажратилади

2019 йилда кичик ва ўрта бизнесга 100 миллиард тенге ажратилади

Мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга олти юз миллиард тенгенинг юз миллиарди ажратилади. Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва етиштириш, шунингдек, хизматлар соҳасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш бошланади. 2025 йилга бориб кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши 35 фоизгача оширилиши зарур.

ТИМУР СУЛЕЙМЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ:

 - “Бизнес йўл харитаси-2020” дастури доирасида кредитларни арзонлаштириш мақсадида устаманинг бир қисмини субсидиялаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, “Бизнес йўл харитаси-2020” дастурини 2025 йилгача узайтириш доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини такомиллаштириш бўйича иш олиб борилади. Танлов критерийлари камсамарали корхоналардан воз кечиб, сердаромадлик ва рақобатбардошлиликка йўналтирилган. Бу эса бюджетдан ажратилган маблағнинг максимал иқтисодий самарадорлигига эришиш имконини яратади. 

Айни вақтда, кичик ва ўрта тадбиркорликни номолиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳам мукаммаллаштирилади. Шу жумладан, тадбиркорларни ўқитиш курсларига IТ-хизматлардан фойдаланиш ва бизнес учун янги, рақамли сервисларни қўллаш дарсларини киритиш кўзда тутилган.