Қозоғистон автомобиллари Ўзбекистонда сотилади

Қозоғистон автомобиллари Ўзбекистонда сотилади

Миллий автосаноат экспорт географиясини кенгайтиради. Яқин даврда транспорт воситаларини Ўзбекистон бозорига чиқариб, сотиш режа қилинган. Бугунги кунда Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини Хитой, Россия, Беларусь ва Тожикистонга юборишяпти. Экспертлар фикрича, ташқи бозорларга чиқишдан олдин экспортдан аввалги суғурталаш ва давлат субсидиялари каби имкониятлардан фойдаланиш зарур. Бу эса компаниялар янада рақобатбардош бўлишига хизмат қилади.

ЕРБЎЛ СЕЙПИЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН АВТОБИЗНЕСИ ТЕХНИК СОЗЛАШ ҲАМЖАМИЯТИ ДИРЕКТОРИ:

 - 2017  йил охири ва 2018 йил бошида бизда бир қатор динамик кўрсаткичлар қайд этилди. Хориж бозорларига 2000 тадан зиёд автомобиль жўнатилди. Бугунги кунда автомобиль ишлаб чиқарувчилар янги бозорларни ўрганишяпти. Экспортни юксалтиришнинг асосий факторларидан бири мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар. Шунингдек, компаниянинг маркетинг стратегияси ҳам жуда муҳим. Бугунги кунда Қозоғистон автомобилсозлари учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда сотиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилда республикамиз конвейерларида 32,3 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Умумий қиймати 205,95 миллиард тенгени ташкил этган маҳсулот қаторида енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, махсус техника, трейлерлар ва ярим прицеплар ҳам бор.