Германия Қозоғистонни истиқболли ва ишончли ҳамроҳ деб ҳисоблайди

Германия Қозоғистонни истиқболли ва ишончли ҳамроҳ деб ҳисоблайди

Германия Қозоғистонни истиқболли ва ишончли ҳамроҳ деб ҳисоблайди. Берлин шаҳрида ўтказилган учрашувда немис тадбиркорлари ва сармоядорлари шу ҳақда сўз юритишди. Қозоғистон делегацияси эса аграр соҳада компаниялар учун қандай имкониятлар борлиги, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва давлат кўмаги ҳақида маълумот берди.

ПЭР БРОДЕРЗЕН, ГЕРМАНИЯ АГРОБИЗНЕСИ АЛЬЯНСИ ДИРЕКТОРИ:

 - Биз Қозоғистонда мавжуд имкониятлар ва унда аграр секторни янада ривожлантириш учун қандай воситаларни таклиф эта олишимизни кўрдик. Давлатларимиз ўртасида яқин ҳамкорлик бор. Германия учун Қозоғистон – юксак экспорт салоҳиятига эга муҳим бозор ҳисобланади.

Учрашувда бир қанча истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. Масалан, Шимолий Қозоғистон вилояти раҳбари немис сармоядорларини буғдойни чуқур қайта ишловчи завод қурилишида иштирок этишга чақирди.

АЙДАРБЕК САПАРОВ, ШИМОЛИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Учрашувдан сўнг компаниялар раҳбарлари ёнимга келиб, вилоятимиз, рўёбга чиқариш мўлжалланган лойиҳалар билан қизиқишди. Айниқса, паррандачилик, экиш ускуналари, ёғочни қайта ишлашга эътибор беришди. Апрель ойида оққайинларни қайта ишлаб, елимланган болор ишлашни кўришмоқчи. Ускуналар келтиришмоқчи. Биз эса улар учун барча имкониятларни яратамиз.

Экспертлар Қозоғистон ва Германиянинг ўзаро ҳамкорлигини юқори баҳолашяпти. Томонлар илғор тажрибаларини мунтазам бўлишиш ниятида.