Транскаспий йўналиши бўйича ташилаётган юк ҳажми тобора ошиб боряпти

Транскаспий йўналиши бўйича ташилаётган юк ҳажми тобора ошиб боряпти

Транскаспий йўналиши бўйича ташилаётган юк ҳажми тобора ошиб боряпти. Хитойдан Европагача ва Европадан Хитойгача бўлган транзит занжирида республикамиз муҳим логистик ҳалқалардан бирига айланди. Хитойнинг шимолий шарқидаги Люньюньган портидаги Қозоғистон терминали бугунги кунда катта геостратегик аҳамиятга эга. Мазкур порт дунёнинг энг йирик 25 портидан бири. Ҳамкорликда ишлатилаётган терминал уч йил мобайнида 8 миллион тонна юк қабул қилган ва жўнатган.

ЛЮ БИН, ЛЮНЬЮНЬГАН ҚОЗОҚ-ХИТОЙ ХАЛҚАРО ЛОГИСТИКА КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

 - Мақсад – Қозоғистон логистикаси орқали иқтисодиётни жонлантириш. Хитой-Европа йўналишида товарлар жўнатиляпти. Люньюньган порти орқали Қозоғистон буғдойини Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига юборяпмиз. Келажакда Қозоғистондан ташиб келтирилаётган маҳсулот ҳажми ва турларини кўпайтириш кўзланган. Рўйхатга тез орада мол ва парранда гўшти ҳам киради.

Люньюньгандаги Қозоғистон юк терминали туфайли ишлаб чиқарувчиларимиз арзон логистика имкониятига эга бўлишди. Янги бозорларга кириб бораётган дон ишлаб чиқарувчилар бундан фойдаланишяпти.

ДАРXАН ЕСЕНҒУЛОВ, ХАЛҚАРО ЮК ТАШИШЛАР ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:

 - Бу ерда биз донни янгидан юклаб оламиз. Уни Вьетнамга ташияпмиз. Келажакда бозорни кенгайтириш ниятидамиз. Индонезия, Малайзия, Корея ва Япония бозорлари ўрганиляпти. Қозоғистондан келган контейнерлар бўш қайтмайди, уларга Қозоғистон учун зарур юклар ортилиб, жўнатилади.

Қозоғистон халқаро терминаль тармоғини кенгайтириш ниятида. Мутахассислар айтишича, бу стратегик мазмунга эга тадбир. Зеро, республиканинг ўзида инфратузилмалар яратиш етарли эмас, уни халқаро транзит ташув тизимига боғлаш зарур.