2020 йилда “Ақтау-Бейнеу” йўли орқали 30 минг тоннадан зиёд юк ташилиши кутиляпти

2020 йилда “Ақтау-Бейнеу” йўли орқали 30 минг тоннадан зиёд юк ташилиши кутиляпти

Транзит салоҳиятини юксалтиришда автомобиль йўллари катта ўрин тутади. 2020 йилда “Ақтау-Бейнеу” йўли орқали 30 минг тоннадан зиёд юк ташилиши кутиляпти. Бу трасса “Нурли йўл” дастурига кўра фойдаланишга топширилган. Республика аҳамиятига эга трасса Қозоғистон ғарбини мамлакатнинг бошқа минтақалари, Россия ва Ўзбекистон билан боғлайди.

ҚАЖИМУРАТ СУЕБАЕВ, “ҚОЗАВТОЙЎЛ” ҲЖ МАНҒИСТАУ ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Аввал машиналар бу йўлни 2-3 кунда босиб ўтган бўлса, ҳозир 1 кун ичида етиб келяпти. Қўшни Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятларидан рисоладагидек йўл билан Каспий денгизига бориш мумкин.

«Бейнеу–Ақтау» автойўли «Ақтау–Бейнеу–Атирау» республика трассасининг бир қисми. Минтақадан ўтган 592 километрлик масофа қайта тикланди.

СЕРИК ДИЛЬЖАНОВ, ҲАЙДОВЧИ:

- Йўлларнинг аҳволи бизни қувонтиради. Авваллари Атирау ва Бейнеуга қош қорайгунича йўл босардик. Ҳозир 3-4 соатда етиб оламиз. Йўл равон, жуда яхши.

Йўлларнинг таъмирланиши транспорт ҳаракатининг бир неча марта ошишига олиб келди. Фақатгина «Ақтау – Жетибай» йўлида суткасига 10 мингтагача машина ўтмоқда. Трасса маҳсулотлар экспорти  ва Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистондан транзит юкларни жалб этишга ҳам қулайлик туғдирди.