Қуриқ порти каспийбўйини бирлаштиради

Қуриқ порти каспийбўйини бирлаштиради

Қозоғистоннинг Қуриқ денгиз порти орқали юк жўнатиш ҳажми тобора ортяпти. Ўтган йили бу ерда 1 миллион 335 минг тонна ҳажмида хизмат кўрсатилди. Бугунги кунда бу мультимодаль мажмуа Каспий ҳавзаси мамлакатлари билан боғловчи нуқтага айланган. Бу ерда икки темирйўл ва икки автомобиль причали ишлаб турибди.

РУСЛАН ТАЙМАНОВ, ҚУРИҚ ПОРТИ ПАРОМ ХИЗМАТИ  БОШЛИҒИ:

- Мижоз бир марта пул тўлайди, холос. Эшикдан эшикка етказилади. Бундай ташишнинг ўзига хослиги шунда. Қуруқ юклар ташувчи кемадан фойдаланган тақдирда юкларга сув тегиб, бузилиши, тадбиркор зарар кўриши мумкин.

Транскаспий юк ташувининг истиқболли йўналишларидан бири – Озарбайжон. У ердан Туркия, Ғарбий Европа, Буюк Британия ёки АҚШга товар жўнатиш мумкин.

РАХМЕТУЛЛА ҚУДАЙБЕРГЕНОВ, “ТРАНСКАСПИЙ ХАЛҚАРО ТРАНСПОРТ ЙЎНАЛИШИ” ХАЛҚАРО ҲАМЖАМИЯТИ БОШ КОТИБИ:

- Ҳозирнинг ўзида Хитойдан Италияга, Қозоғистондан Мерсинга юк ўтяпти. Қозоғистон юклари, озиқ-овқатга мўлжалланган турли навлардаги дон маҳсулотлари, буғдойдан тортиб, ясмиқ, нўхатгача ташиляпти.

Хитойнинг мазкур товарлари поезд билан Хоргос постига, сўнг автотранспортда Қуриқ портига боради. Каспий денгизидан паром орқали ўтгач, темир йўл орқали Туркия ва Грузияга жўнатилади.

ЖАВИД ГУРБАНОВ, ОЗАРБАЙЖОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ РАҲБАРИ:

- Ҳамма ҳам катта денгизлар соҳилида эмас. Бизда океанлар билан боғланган жаҳон бозорига чиқиш имкони йўқ. Шунинг учун портларимизни, савдо нуқталаримизни бирлаштиришга эҳтиёж бор.

Шу йилнинг ўзида Қуриқ порти орқали Эрон ва Туркманистонга юк юборилади. Умуман айтганда, бугунги кунда нафақат Қозоғистоннинг, балки Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг юклари Хоргосдан Қуриқ портигача, Озарбайжондан Туркия Республикасигача йўл босиб, Европа бозорларига чиқади. Энг муҳими, бунинг учун атиги 12-15 кун вақт сарфланади.