Автомобил қисмлари ҳам қозоғистонда чиқарилади

Автомобил қисмлари ҳам қозоғистонда чиқарилади

2018 йилда Қозоғистон автомобилсозлари чиқараётган маҳсулот ҳажми икки баравар ошди. Мамлакат конвейерларидан ўттиз икки мингдан зиёд автомобиль савдога чиқарилди. Уларнинг бутловчи қисмларидан 30 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилган. Келгуси йилда бу кўрсаткични 50 фоизгача кўтариш мўлжалланяпти.

АНДРЕЙ ЛАВРЕНТЬЕВ, ҚОЗОҒИСТОН АВТОБИЗНЕСИ ҲАМЖАМИЯТИ РАҲБАРИ:

- Ишлаб чиқаришни локаллаштириш ошиб боргани сари маҳсулот  қиймати ўз валютамизда белгилана бошлайди. Яъни бутловчиларнинг 50 фоизи бизда чиқарилса, нарх  10-12 фоизга арзонлашади.

Қозоғистон автомобиллари харидоргирлиги ҳам ортяпти. Мамлакатда энг кўп сотилаётган 5 та марканинг тўрттаси – ўзимизда ишлаб чиқарилаётганлари. Сўнгги уч йил ичида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар улуши 17 фоиздан 49 фоизгача ортди. Бу эса ўзимизда ишлаб чиқарилган машиналар кўпчиликка мақбуллигини кўрсатади. Бунинг сабабларидан бири: имтиёзли кредитлар.

ҚАДИРЎЛЛА ЖУМАҒУЛОВ, АВТОМОБИЛЬ ЙИҒИШ ЗАВОДИ ДИРЕКТОРМ:

- Иккинчи даражадаги банклар жами 8 миллиард тенгедан кўпрок 1700 тача кредит берди. Аслида автомобилсозларни қўллаб-қувватлаш учун саккиз миллиард тенге маблағ кредитга ажратилган, аммо аввал олганларнинг банкларга қайтараётган маблағи автомобиль олишни истаганлар учун янги кредитлар ажратиш, дастурни молиялаштиришни янада кенгайтириш имконини яратяпти.

Қозоғистон автомобилсозлик саноати хорижлик сармоядорларни ҳам жалб этяпти. Ушбу соҳага йирик маблағ ажратилмоқда. Келгуси икки йил ичида мамлакатимизда автомобиль ишлаб чиқаришга яна бир миллиард доллардан зиёд сармоя киритилади.