Ўтган йили Қозоғистонда 100 дан ортиқ янги корхона очилди

Ўтган йили Қозоғистонда 100 дан ортиқ янги корхона очилди

Ўтган йили Қозоғистонда 100 дан ортиқ янги корхона очилди. Мамлакатимиз саноат-инновациявий ривожланиш дастури туфайли бунга эришилди. Унинг доирасида кимё саноати, машинасозлик, озиқ-овқат саноати, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга доир муҳим лойиҳалар рўёбга чиқарилди. Деярли ҳар бир минтақада завод-фабрикалар қурилди. Бу ишларга жами бир триллион тенгедан зиёд сармоя сарфланди.

СЕРИК АСИЛБЕК, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАЛАР ТАРАҚҚИЁТИ ВАЗИРЛИГИ ЭКСПЕРТИ:

- Умуман олганда, саноатлаштириш харитасига оид барча лойиҳаларни олиб қарасак, охирги йилда авваллари Қозоғистонда бўлмаган 500 дан ортиқ янги маҳсулот ишлаб чиқарилаётганини кўрамиз. Шунингдек, экспорт ҳам ривож топиб боряпти. Бугунги кунда 50 дан ортиқ янги турдаги товар хорижий бозорларга жўнатилади.

Ушбу корхонанинг қуввати йилига деярли 2 миллион тоннани ташкил қилади. Лойиҳани рўёбга чиқариш туфайли олинаётган Қозоғистон олтини вазни йилига 85 тоннагача етади.

ЮРИЙ ОВЧИННИКОВ, ТОҒ-КОН БОЙИТИШ КОРХОНАСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Замонавий ускуналар ва технологиялардан фойдаланувчи янги тоғ-кон бойитиш мажмуаси пойдевордан бошлаб қурилди. Унда ўртача 10 тонна олтин концентрати ишлаб чиқарилади.

Ўтган йили саноатлаштириш дастурига мувофиқ қурилган темир йўл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод маҳсулотининг учдан икки қисмини экспортга юборади. Корхона ўзимизда ишланган вагон таъмирлаш заводларини ҳам эҳтиёт қисмлар билан таъминлайди. Шуни айтиш керакки, саноатлаштириш дастури туфайли машинасозлик юртимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган соҳалари қаторига қўшилди. Сўнгги етти йил ичида ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 марта ошди. Мамлакатда сотилаётган автомобилларнинг ярмига яқини Қозоғистон корхоналарида ишлаб чиқарилган.

СЕРИК АСИЛБЕК, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАЛАР ТАРАҚҚИЁТИ ВАЗИРЛИГИ ЭКСПЕРТИ:

- Жорий йилнинг биринчи январигача бўлган муддатда 283 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Умумий қиймати деярли 6 триллион тенгени ташкил этди. Шунингдек, 30 мингта иш ўрни яратилган.

Саноат дастури рўёбга чиқарилаётган 2010 йилдан буён мамлакатимизда салкам 8 триллион тенгели жами 1250 корхона очилди. Мамлакатимиз жаҳоннинг 110 мамлакатига товар чиқаряпти.