Қозоғистон ёғоч экспортини кўпайтиради

Қозоғистон ёғоч экспортини кўпайтиради

Шарқий Қозоғистон вилоятида ёғоч экспортини ошириш режа қилинаяпти. Минтақада 3,5 миллион гектар ўрмон бор. Аммо дарахтларнинг тўқсон беш фоизининг ёш қирқ йилдан ортиқ. Мебель ишлаб чиқаришга ярамайдиган мана шундай дарахтларни қирқиш ҳисобига ишлаб чиқаришни ривожлантириш мўлжалланаяпти.

РИФАТ УСТЬ-КАМЕНЕГОРСК ШАҲРИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз ўрмон фондини ҳисобга олаяпмиз. Етилган ва қарий бошлаган дарахтларнинг жами ҳажми 2 миллион 600 минг куб метрга етади. Ярим миллион куб метри – тезроқ қайта ишлашни талаб қилувчи кексайган дарахтлардан иборат.

Масалан, мазкур заводда саноат эҳтиёжига мувофиқ бўлмаган ёғоч бўлакларидан йилига 16 минг куб метр ёғоч-қиринди плиталари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг 30 фоизи Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинади.

ВИКТОР ВОРОБЬЕВ, КОРХОНА ДИРЕКТОРИ:

- Корхонамизнинг ўзига хос жиҳати шундаки, биз меъёрга мувофиқ бўлмаган, бошқа мақсадларда ишлатилиши амримаҳол ёғочни қайта ишлай оламиз.

Янги корхоналар очиш, соҳага хорижлик инвест орларни жалб этиш орқали ҳам мамлакат шарқида ёғоч кесишни, қайта ишлашни кенгайтириш кўзланаяпти.

АРМАН ЕСЕНТАЕВ, ШАРҚИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ СОЗЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бизда ёғочни чуқур қайта ишлашга мўлжалланган қатор корхоналар мавжуд. Хитой мебель компанияларидан ҳам таклифлар бор. Улар ўрмонларимизни кўриш, имкониятларни кўриб чиқиб, шунга кўра иложи бўлган тақдирда ёғочни чуқур қайта ишловчи корхона ташкил этмоқчи.

Қайта ишлаш корхоналари ишга тушиши билан ўрмон ҳам янгилана боради. Кесилган бир гектар ер ўрнига фойдаланувчилар икки гектар ерга кўчат ўтқазиши мўлжалланган. 2030 йилдан бошлаб вилоят ҳудудида йилига 3,5 минг гектаргача игнабаргли ва япроқли дарахт турлари экиб борилади.