Қўстанайда ишлаб чиқарилаётган автомобиль моделлари қатори кенгаяди

Қўстанайда ишлаб чиқарилаётган автомобиль моделлари қатори кенгаяди

Қўстанайда ишлаб чиқарилаётган автомобиль моделлари қатори кенгаяди. Минтақада инвестициялар жалб этиш ҳисобига йилига 30 мингтагача автомобиль йиғиш мўлжалланган. 2023 йилга бориб эса машинасозлар бу кўрсаткични уч бараварга оширмоқчи. Миллий автозавод хорижий давлатларга маҳсулот экспорт қилишни кўпайтиряпти. Беларусь Республикасига дастлабки партия жўнатилди. Қирғизистон ва Тожикистон бозорларига ҳам автомобиллар юбориш кўзланган.

СЕРГЕЙ МОГИЛАТОВ, ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ:

- Экспорт географияси кенгайиб боради. Аммо нима бўлганида ҳам биз Россия Федерациясини асосий экспорт бозори сифатида кўряпмиз. Чегарагача атиги 170 километр. Улкан мегаполислар -  Челябинск, Екатеринбург ёнгинамизда. Ва умуман олганда, Ураль минтақаси аҳолисини олсак, сон жиҳатдан мамлакатимиз аҳолисига яқин.

Экспертлар таъкидлашича, аслини олганда Қўстанай автозаводининг салоҳияти жуда улкан. Жорий йилда корхонада 20 мингдан ортиқ транспорт воситаси йиғиш режаси мавжуд. Шундан камида 30 фоизи экспортга жўнатилади.