Ҳиндистон-Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард доллардан ортди

Ҳиндистон-Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард доллардан ортди

Ҳиндистон – Қозоғистоннинг ташқи сиёсатида муҳим аҳамиятга эга. Халқаро экспертлар шундай фикр билдиришди. Мутахассислар ҳар икки томондан сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқалар яхши йўлга қўйилганини таъкидлашяпти. 2018 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард доллардан ортди. Бугунги кунда енгил саноат ва ахборот технологиялари юзасидан ҳамкорлик устувор йўналишларга айланган. Қозоғистоннинг Ай-Ти мутахассислари Ҳиндистонда малака оширишди. Бундан ташқари, икки мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги мустаҳкамланиб боряпти.

БЎЛАТ САРСЕНБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲИНДИСТОН ВА ШРИ-ЛАНКАДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ:

- Ҳиндистон – улкан бозор. Унда 1 миллиард 300 миллион одам яшайди. Шунинг учун ҳам у биз учун жуда муҳим мамлакатлар қаторида. Икки томонлама савдо айланмасининг 80 фоизини мамлакатимизнинг экспорти ташкил қилади. Келажакда биз бошқа мамлакатлардан олинаётган қатор маҳсулотларни Ҳиндистондан келтира бошлаймиз. Ҳинд чойи, турли зираворлар, мармар ҳамда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган ускуналар бизга маъқул келиши шубҳасиз.