Қозоғистонда инвестициялар 18 фоизга ўсди

Қозоғистонда инвестициялар 18 фоизга ўсди

Инвестициялар ўсиши – Қозоғистон иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири. Республикада хорижий капитални жалб этишга алоҳида эътибор бериляпти, иш барча жабҳаларда олиб бориляпти. Қозоғистонда жадал модернизациялаш, инновациялар киритиш ва рақамлаштиришга эътибор қаратилган. Мамлакатда инвестициялар учун қулай иқлим яратилган, 11 та махсус ва 22 та саноат иқтисодий зонаси ишлаб турибди. Ўтган йили хорижий инвестициялар ҳажми 18 фоиздан зиёдга ўсганини таъкидлаш лозим.

АЙБЎЛ АРҒИНҒАЗИНОВ, ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ  ЎРИНБОСАРИ:

 - 2017 йил якунларига кўра Қозоғистон иқтисодиётига 7,4 триллион тенге хорижий инвестиция жалб этилган, бу кўрсаткич 2018 йилда 20,3 фоизга ортди. Бу эса Қозоғистон иқтисодиётининг жозибадорлиги ва мунтазам ўсаётганини исботлайди. Шунингдек, “Астана” халқаро молия маркази ҳам шунга хизмат қилади. Чунки унда хусусий ва корпоратив активлар, омонатлар, жамғармаларни сақлаш имконияти бор.

Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатнинг барча минтақаси инвесторлар учун жозибадор бўлиб боряпти. Масалан, Жамбил вилоятида жами 80 миллиард тенгедан юқори қийматдаги 124 та лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Улардан кўпчилиги ўтган йили қуриб битказилди.

ЖАЙИҚБАЙ ШАЛДАРОВ, ВИЛОЯТ ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

- 32 та уй ва инфратузилма объектлари қурилишига 20 миллиард тенге йўналтирилди. Улардан 20 таси фойдаланишга топширилди. Бу ишларга 7,8 миллиард тенге ажратилганди, шундан 7,1 миллиарди ўзлаштирилди.

Экспертлар таъкидлашича, кўп йиллик ўсиш суръатига кўра, хорижий мамлакатларнинг Қозоғистонга қизиқиши тобора ортиб бораётгани яққол сезиляпти. Бугуннинг яна бир ўзига хослиги қайта ишлаш саноати ва савдога инвестицияларнинг ортиб бораётганидир. Мазкур фактни ҳисобга олган ҳолда, аналитиклар фикрича, 2022 йилга бориб иқтисодиётнинг нохомашё сектори асосий капиталига киритилаётган ташқи сармоялар ҳажми 50 фоизгача ортиши мумкин.