2018 йил давомида Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4 фоизга ўсди

2018 йил давомида Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4 фоизга ўсди

2018 йил давомида Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4 фоизга ўсди. Натижада, экспертлар айтишича, 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичларга эришилди. Ўтган йиллардаги каби конлардан олинган маҳсулот бюджет маблағларининг асосини таъминлади. 2018 йилда иқтисодиётнинг ўсишини экспертлар Қашағанда нефть қазиб олишнинг ортиши билан изоҳлашяпти. Аммо энг муҳими – нохомашё секторда ҳам ижобий ўзгаришлар юз берди.

СЕРГЕЙ ДОМНИН, ЭКСПЕРТ, ИМЭП ДАСТУРИ РАҲБАРИ:

– Нефть ўтган йиллардаги каби ўсишнинг асосини ташкил қилди. Буни олдиндан тахмин қилиш мумкин эди. Бошқа соҳалар, нохомашё секторида турли томонларга ҳаракат сезиляпти. Аммо ижобий ўзгаришлар кончиликка таққослаш мумкин бўлганидек 4-5 фоиз атрофида. Бу анча юқори кўрсаткич.

Хорижий молия ташкилотлари ҳам Қозоғистон иқтисодиётининг ўсишини ижобий баҳолашди. Осиё тараққиёт банки йил охирига келиб Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг йиллик ўсиши бўйича ўз тахминларини яхши томонга ўзгартирди. Ушбу ташкилотда ишлаб чиқариш, жумладан, қайта ишлашнинг ўсиши ҳам алоҳида кўрсатилди.

ДЖОВАННИ КАПАННЕЛЛИ, ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ  ДИРЕКТОРИ:

Биз минтақада ишлаб чиқариш ўсишида бир мунча ижобий ўзгаришлар борлигини кўрсатдик, бу эса Қозоғистонда ҳам, минтақада ҳам иқтисодиётни диверсификациялаш сиёсати самара бераётганини кўрсатади. Минтақада Ўзбекистон ҳам аввалги йилларга қараганда анча фаол мавқе эгаллаяпти.

2018 йилнинг яна бир муҳим воқеаси – “Астана” Халқаро молия марказининг иш бошлаши. Шу йилнинг ўзида, сал ўтмай унинг асосида биржа очилди. Қозоғистон Президенти савдоларни шахсан бошлаб берди. Дастлабки икки кун мобайнида брокерлар 780 та савдо ўтказишди. Ўтган 4 ойлик иш фаолиятида молиявий марказлар жаҳон рейтингида “Астана” Халқаро молия маркази 62-поғонага чиқди. Икки йил мобайнида унинг кучли элликталикка кириши кутиляпти. Қисқа муддатда молия маркази ишончли ҳамкорлар топа олди, жаҳон молия ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланди. “Астана” Халқаро молия маркази нафақат Қозоғистон, балки минтақа, Евроосиё материги хабига айланиши кутилмоқда.