Қозоғистон маҳсари хорижда харидоргир

Қозоғистон маҳсари хорижда харидоргир

Қозоғистон маҳсулоти хорижда харидоргир. Жаҳон бозорида, масалан, махсар мойи ўз ўрнини топди. Жамбил вилоятининг Жуали туманида ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулотнинг дастлабки экспорт партияси юборилди. Хитой ва Бельгияга 1200 тонна тоза маҳсар ва 40 тонна мой сотилди. Завод йилига беш минг тоннагача экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқара олади. Маҳсулот сифати юқорилиги туфайли унга талаб ортиб боряпти. Келгуси йил завод ишлаб чиқариш қувватларини оширмоқчи.

ПЕРУЗА ОРТАЕВА, ТАДБИРКОР:

– Бу йил биз 2 минг тонна махсар йиғдик. Шунинг саккиз юз тоннасидан сифатли мой сиқиб олинади. Хитойга яна 40 тонна мой жўнатиш ниятидамиз.

Ватанимизда етиштирилган мол ва қўй гўшти ҳам хорижий бозорларда харидоргир. Ғарбий Қозоғистон вилояти корхоналари 3 минг тоннадан зиёд гўшт экспорт қилишга улгурди. Сўнгги тўрт йил ичида саккиз минг тонна атрофида мол ва 720 тонна қўй гўшти чет элларга сотилди. Музлатилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари Россия, Арманистон, Эрон ва Тожикистонга юборилади. Хитойликлар ҳам маҳсулотимизни харид қилиш истагида. Шунинг учун минтақа раҳбарияти бўрдоқи боқиш майдончаларини кенгайтириш ҳаракатида. Ҳозир улардан 11 таси гўшт етказиб бериш билан машғул.

НУРГУЛЬ МУҚАНОВА, ҒАРБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ КОТИБИ:

Сирим туманида минг бош молга мўлжалланган бўрдоқи боқиш майдончаси фойдаланишга топширилди. Зелёновск туманида 3 минг ва 5 минг молга мўлжалланган шундай майдонча қуриш режалаштирилган. 2019 йил апрелидан бошлаб Казтал туманида 5 минг бош молга мўлжалланган майдонча қурилиши бошланади.

2021 йилга бориб Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини бир ярим миллиард долларга етказиш ниятида.