Озарбайжон учун Қозоғистон транзит салоҳияти муҳим

Озарбайжон учун Қозоғистон транзит салоҳияти муҳим

Қозоғистон ва Озарбайжон ўзаро иқтисодий ҳамкорликни анча кенгайтиришди. Фақат 11 ойнинг ўзида товар айланмаси 192 миллион долларни ташкил қилди. Бу эса 2017 йил кўрсаткичларига нисбатан деярли 60 фоизга ортиқ. Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистон баъзи маҳсулотлари экспортини деярли икки марта оширди. Пешқадам соҳалар қаторида – қишлоқ хўжалиги.

РАШАД ГАСАНОВ, ИҚТИСОДЧИ:

- Қозоғистондан дон маҳсулотлари, нефть, нефть маҳсулотлари, шунингдек, рухланган пўлат етказиб бериш анча ортди. Ўйлайманки, келгуси йилда ҳам икки мамлакат ўртасида товар айланмаси ортишда давом этади.

2018 йилда дон етказиб бериш 2017 йилдагидан 3 марта ортди ва 220 минг тоннани ташкил этди. Бундан ташқари, Озарбайжонда Қозоғистон гуручи ва ясмиғи жуда харидоргир.

РАШАД ГАСАНОВ, ИҚТИСОДЧИ:

– Жорий йилда эришилган шартномаларга мувофиқ Озарбайжон, шунингдек, Қозоғистон бозорига қатор саноат маҳсулотлари юборишни фаоллаштиради. Қозоғистон транзит имкониятларининг яхшиланиши Озарбайжон бозорига турли-туман маҳсулотларни янда кўпроқ келтиришига имконият яратади.

Озарбайжон ўз навбатида Қозоғистон бозорига ҳўл мева, шарбатлар, чой, ёнғоқ, бошқа турдаги маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш ниятида. Айтиш жоизки, 2020 йилга бориб ҳар иккала мамлакат товар айланмасини икки баравар ошириш мақсадида. Аммо рақамлар шоҳидлик беришича, бу кўрсаткичга мўлжалланган вақтдан илгари эришилиши ҳам мумкин.