Сербия ва Қозоғистон савдоси олти баравар ортади

Сербия ва Қозоғистон савдоси олти баравар ортади

Келгуси икки йил ичида Қозоғистон ва Сербия ўзаро товар айланмасини олти баравар ошириш ниятида. Бунга аввало қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш туфайли эришилади. Давлатларнинг  ўзаро савдосида сабзавот ва мевалар улуши ошади, ҳамкорликда уларни қайта ишлаш мўлжалланган. Мутахассислар тез кунларда дўконларда қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилган жемлар, шарбатлар, конфетлар пайдо бўлишини айтишяпти. Импорт ва экспорт рўйхатларидан янги товарлар номлари ўрин олади.

ЖИВОРАД ЯНКОВИЧ, МОЛИЯВИЙ АНАЛИТИК:

Сербия Қозоғистоннинг йирик ва барқарор бозоридан манфаатдор. Бундан ташқари, мазкур йўналиш Ғарбий Европага нисбатан биз учун қулайроқ, деб ҳисоблаймиз. Қозоғистонда улкан салоҳият мавжуд. Унда биз истаган барча нарса бор.

2018 йилда Қозоғистон ва Сербия ўртасида ўзаро савдо 60 фоизга ортди ва 42 миллион долларни ташкил этди. Аммо томонлар бу кўрсаткичда туриб қолмайди. Олдинда улкан режалар турибди. Зеро, уларни рўёбга чиқариш учун барча имкониятлар бор.

ЖЕЛЬКО ЙЕВРИЧ, ИҚТИСОДЧИ:

Ҳаммасини туризм, савдо, транспортдан бошлаш мумкин. Қурилиш соҳасида Сербияда ҳам, Қозоғистонда ҳам улкан истиқболлар бор. Мамлакатда қурувчиларимиз ишлашяпти, масалан, Тесла паркни улар бунёд этяпти. У ерда жуда кўп турли савдо-дам олиш жойлари қад ростлаяпти. Уларда фуқароларимиз меҳнат қилиши биз учун муҳим.

Бундан ташқари, мамлакатлар ҳарбий саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Расмий Белград бир неча турдаги товарларни Евроосиё Иқтисодий иттифоқига бож тўламай киритиш учун Қозоғистонга мурожаат этган. Айни вақтда, Сербия томони махсус квота асосида 5 минг автомобиль етказиб бериш ниятида.