Бойитилган ун Қозоғистонда ишлаб чиқарилади

Бойитилган ун Қозоғистонда ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда ўзимизда ишлаб чиқарилган бойитилган ун сотувга чиқади. Илмий-тадқиқот институти олимлари ҳозир фойдали моддалар ва минераллар билан бойитилган юқори сифатли маҳсулот яратиш устида ишлашяпти. Шуни ҳам айтиш керакки, хорижда Қозоғистон крахмали ва қуритилган қаймоғининг харидоргир. Шунинг учун ҳам мутахассислар донни чуқур қайта ишлаш жуда истиқболли, деб ҳисоблашади.

МАРЖАН КИЗАТОВА, КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ:

– Биз маҳаллий бозорни таҳлил қилдик ва унда биз мўлжаллаган ун умуман йўқ экан. Сўнг қандли диабетга чалинган, инсулин етишмайдиган одамлар учун маҳсулот ишлаб чиқаришга қарор қилинди.

Витаминлар билан бойитилган унни ясмиқ, нўхат, ловиядан олиш мумкин. Илмий ходим Маржан Кизатованинг айтишича, унинг таркибида нафақат организмнинг барча муҳим вазифаларини бажариш, балки мускулларни кучайтириш учун зарур бўлган оқсиллар жуда кўп. 

ЖАНАР ЧАКАНОВА, ЛАБОРАТОРИЯ РАҲБАРИ:

- Бунда микронутриентлар миқдори юқори. Ун маҳсулотларининг оқсил ва озуқавий қийматини ошириш кўзланган. Яъни мазкур моддалардан келажакда кимёвий таркибига кўра жуда сифатли маҳсулот олиш имконияти туғилади.

Шуни ҳам айтиш лозимки, илмий изланишлар бир йил аввал бошланган. Аммо тадқиқот ниҳоясига етмади. Мутахассислар мўлжалига кўра, бунинг учун яна тахминан икки йил лозим. Маҳсулот барча талабларга жавоб берса, ишлаб чиқаришга қўйилади.