Қозоғистон ва Украина деҳқонлари ҳамкор

Қозоғистон ва Украина деҳқонлари ҳамкор

Қозоғистон ва Украина аграрийларининг ҳамкорлиги. Икки мамлакат агросаноат сектори давлат ва хусусий корхоналар космик кузатиш технологиялари борасида алоқаларни кучайтириш ниятида. Мутахассислар фикрича, бу усул далаларнинг ҳақиқий аҳволини аниқ кўрсатиб бера олади. Айтиш жоизки, қишлоқ хўжалиги Қозоғистон ва Украинанинг асосий соҳаларидан.

НАТАЛЬЯ КУССУЛЬ, КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ ПРОФЕССОРИ:

Ҳозир Қозоғистонда сунъий йўлдошдан кузатиш технологиясини жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориляпти. Қозоғистонлик ҳамкасбларимизни замонавий технологияларга ўргатиш бўйича қўшма режаларимиз бор. Биз Қозоғистон ер йўлдошлари маълумотларини халқаро экспертизадан ўтказиш ва маълумотларни назорат қилиш билан тўлдиришимиз, ҳамкасбларимизни тизим яратишга ўргатишимиз мумкин.

Қишлоқ хўжалиги далаларини космосдан кузатиш давомида далаларни баҳолаш, экинларнинг зарарланиши, йиғим-терим ишлари муддатини назорат қилиш мумкин. Мутахассислар ландшафт тузилишини ўрганишда ҳам янги технологиядан фойдаланишмоқчи.

ЮРИЙ ПЕКУН, МДҲ да АГРОБИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА  ЭКСПЕРТ:

Қозоғистонда ерлар сатҳи ўзгариб туради. Баъзан қор эриши билан далалар чегараси ҳам ўзгариши мумкин. Гоҳида дала ишларини бошлаш, техникани олиб чиқиш учун сув кетганини текшириш зарурати туғилади. Бунинг учун маълумотларимиздан фойдаланишингиз, ўзгаришлар харитасини кузатиб боришингиз мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Украина қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик ва ўсимликшунослик борасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.