«Астана» халқаро молия маркази Хитой тажрибасини ўрганяпти

«Астана» халқаро молия маркази Хитой тажрибасини ўрганяпти

«Астана» халқаро молия маркази Хитой тажрибасини ўрганяпти. Қозоғистонни айниқса Хитойнинг «яшил» молия ва йирик шаҳарларни ривожлантириш борасидаги муваффақиятлари қизиқтиради. Ташкилот раҳбари Қайрат Келимбетовнинг айтишича, «Астана» халқаро молия маркази Пекин, Шанхай, Ханчжоу шаҳарларида йирик компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Молия маркази келгуси йилда улкан халқаро молия ташкилоти – Осиё инфратузилмалар инвестициялар банки билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида.

ҚАЙРАТ КЕЛІМБЕТОВ, «АСТАНА» ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:  

- Тўғрисини айтганда, Хитой молия соҳасида анча илгарилаб кетган. Бугунги кунда Осмоности мамлакатининг рақамли технологиялар борасидаги эришган ютуқларини дунё тан олади. Биз шу илғор технологиялардан фойдаланиш ва электрон савдони ривожлантириш учун бир қанча компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишга муваффақ бўлдик.