Жуалидан Россияга сут экспорт қилинади

Жуалидан Россияга сут экспорт қилинади

Экологик тоза ва юқори сифатли. Қозоғистон маҳсулотлари Россияда юксак баҳоланади. Ўсиб бораётган талаб маҳаллий корхоналарнинг экспортга мўлжалланган маҳсулот ҳажмини оширишини таъминлайди. Бу борада сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Жамбил вилояти Жуали туманидаги пишлоқ заводи илғорлар сафида. Бу ерда тайёрланадиган сут маҳсулотларининг чорак қисми қўшни Россия шаҳарларига етказилади. Сутни ультра пастрезиация қилиш орқали юқори сифатли маҳсулот олинишига эришиляпти. Қолаверса, янги технологиялар касаллик тарқатувчи бактерияларни йўқотиб, фойдали хусусиятлар сақланишига имкон беради.

ЕЛДЎС АУЕСХАН, ОПЕРАТОР

Сепараторда ёғлилик даражаси текширилади. Сўнгра пишлоқ махсус юқори концентрацияли туз эритмаси қуйилган ваннага юборилади. Бу ваннада камида икки сутка қолади. Шундан кам муддат ушланса – тез чириши мумкин. Сўнгра маҳсулот вакуумда ўралади ва унга ишлаб чиқарувчи муҳри босилади.

4 йил муқаддам корхона тўла реконструкция қилинди. Натижада, завод қуввати анча ортди. Бугунги кунда мазкур завод суткасига 100 тоннагача сутни қайта ишлай олади. 2018 йил бошидан буён беш турдаги 820 тонна пишлоқ, 140 тонна сариёғ ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга юборилди.

АБДИБЕК ПОШКАЕВ, ПИШЛОҚ ЗАВОДИ ДИРЕКТОРИ:

2019 йил режаси тузилди. Иш самарадорлигини яна 25-30 фоизга ошириш ниятидамиз. Қолган маҳсулот ички бозорда сотилади. Сўнгги йилларда заводни фаол модернизация қиляпмиз. 2018 йилда 120 миллион тенгега асбоб-ускуналар сотиб олдик. Самара беришига ишонамиз.

Жуали туманидан 2 та корхона маҳсулотлари экспорт қилинади. Улар Россия, Хитой, Бельгия билан ҳамкорликда ишлаяпти. Бугунгача хорижга 350 миллион тенгелик маҳсулот юборилди.