Автомобилсозликда ўсиш – 72 фоиз

Автомобилсозликда ўсиш – 72 фоиз

Қозоғистон автосаноатида ишлаб чиқариш ҳажми ошяпти. 2018 йилнинг 11 ойи давомида мамлакатда жами 189 миллиард тенгели 29 мингдан зиёд  транспорт воситаси - енгил ва юк машиналари, автобуслар, махсус машиналар, тиркамалар ишлаб чиқарилди. Ўтган йилгига нисбатан ўсиш деярли 72 фоизни ташкил қилди. Йил бошидан буён фақат Қўстанай заводи конвейерларидан тўққиз мингдан зиёд машина чиққан. Модель қаторини кенгайтириш, янги турдаги автомобиллар чиқариш, шунингдек, замонавий технология ва ускуналардан фойдаланиш шундай ўсишга олиб келди.

ОЛЕГ КОМИССАРОВ, МАЙДА ҚИСМЛАР ЙИҒИШ ЦЕХИ БОШЛИҒИ:

- Янги осма конвейерни йўлга қўйдик, у монококлар – рамасиз моделларни йиғиш имконини яратди. Ҳозир у биз ишлаб чиқараётган асосий маҳсулот. Линиямиз универсал кўриниш олди. Унда рамали ҳамда рамасиз автомобилларни йиғиш имконияти бор. Линия қуввати соатига 6 та автомобиль йиғиш имконини беради.

Корхонада муқобил ёнилғи билан ишловчи автомобиллар ҳам ишлаб чиқариляпти. Қозоғистоннинг бир неча шаҳарларига газ билан ишловчи жамоат транспортининг дастлабки партиялари юборилди.

СЕРГЕЙ МОГИЛАТОВ, АВТОЗАВОД ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз вилоят ҳокимларининг бундай ёнилғига қизиқишини кўриб турибмиз. Ақтўбега газ билан ишловчи 70 та автобус юбордик. Бундан ташқари, бугуннинг ўзида 5 та автобус Ақтауда, аэропортдан шаҳарга одам ташияпти.

Ишлаб чиқаришнинг янада ўсиши Қозоғистон машинасозларининг жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига олиб келади,  деб ҳисоблайди экспертлар. Бугунги куннинг ўзида Қозоғистон машиналари Тожикистон ва Евроосиё Иқтисодий итифоқида харидорини топяпти. 2018 йилда умумий қиймати 840 миллион тенгели автомобиль жўнатилди. Яъни экспорт кўрсаткичи ўтган йилгидан 4 марта кўп.