Йилига 100 000 Хитой автомобили ишлаб чиқарилади

Йилига 100 000 Хитой автомобили ишлаб чиқарилади

Хорижлик сармоядорларнинг Қозоғистон иқтисодиётидаги ҳиссаси ортяпти. Йирик Хитой компанияси ватанимиз автомобиль саноатига кириб келади. Астана шаҳрида тегишли инвестициявий шартнома имзоланди. Томонлар қўшма корхонага 1 миллиард 100 миллион доллар сармоя тикади. Ҳамкорлар йилига 100 мингтагача автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган. Хитой компанияси билан ҳамкорлик Қозоғистон компанияси учун ишлаб чиқаришни кенгайтириш, соҳа ва мамлакат экспорт салоҳиятининг ривожланиш суръатини ошириш имконини беради. Ва бу “Ипак йўлининг иқтисодий белбоғи” дастурининг  муҳим қисмидир.

ЛУ ЙИМИН, ХИТОЙ ДАВЛАТ КОМПАНИЯСИ РАИСИ:

- Биз тарихий муҳим ҳужжатни имзоладик. У икки давлат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади. Қўшма лойиҳа доирасида мазкур соҳада янги технологияларни жорий этишни режалаштирганмиз. Ишлаб чиқаришни жамлаш чуқурлашади, брендлар портфели кенгаяди. Келажакда бу ҳамкорлик мустаҳкамланишига умид қиламиз.