Янги ипак йўлининг улкан истиқболлари

Янги ипак йўлининг улкан истиқболлари

Янги Ипак йўлининг улкан истиқболлари. Беш йил муқаддам Астанада тилга олинган Хитойнинг “Ягона белбоғ – ягона йўл” ташаббуси Евроосиёнинг катта қисмини бирлаштиришга улгурди. Бу улкан лойиҳанинг қайта тикланиши Парижда муҳокама қилинди. Жаҳоннинг етакчи экспертлари янги Ипак йўлининг иқтисодиёт ривожига қандай таъсир кўрсатишини муҳокама қилишди. Асосий фактор – инвестициялар. Аммо мамлакатга маблағ жалб этишнинг ўзи камлик қилади, ундан давлат учун максимал фойда олиш зарур. Мутахассислар мамлакатлараро ҳамкорлик муҳим жиҳатлигини тобора кўпроқ тилга олишяпти. Лойиҳа доирасида бу иш “ақлий марказ” деб номаланадиган нуқталар орқали амалга оширилади.

БАЛАШ ХОРВАТ, “ЯГОНА БЕЛБОҒ – ЯГОНА ЙЎЛ” ТАШАББУСИ БЎЙИЧА БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ СТРАТЕГИК МАСЛАҲАТЧИСИ:

- Ўзаро алоқалар фақатгина икки томонлама тақдимотларни тақдим этиш билангина чекланмаслиги зарур. Тўлақонли майдонча барпо этилиши, унда аналитик марказлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиши, ўзаро таълим амалга оширилиши лозим.

Қозоғистон иқтисодиёт ва сиёсат институти экспертлари форумда “Ягона белбоғ – ягона йўл” ташаббусида мамлакатимиз тажрибаси хусусидаги тадқиқотни тақдим этишди.

ЕРЖАН САЛТИБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОШИДАГИ ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

- Тадқиқот доирасида Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ушбу лойиҳага жалб этилгани маълум бўлди. Барчаси Хитой инвестицияларини оляпти. Улар ҳудудида Хитой капитали иштирокидаги лойиҳалар амалга ошириляпти.

Лойиҳа амалда бўлган давр мобайнида Қозоғистон саноати ва қишлоқ хўжалигига 64 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритиш хусусида шартномалар тузилди. Хитой инвестициялари нафақат Қозоғистон иқтисодиёти, балки умуман минтақа учун ҳам ривожланиш имкониятларидан бирига айланди.