2019 йилда иқтисодий интеграция ғояси эълон қилинганига 25 йил тўлади

2019 йилда иқтисодий интеграция ғояси эълон қилинганига 25 йил тўлади

2019 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи тузилганига 5 йил, иқтисодий интеграция ғояси эълон қилинганига 25 йил тўлади. Бугунги кунда Евроосиё Иқтисодий иттифоқида товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланган. Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси Евроосиё иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар иқтисодиётининг фаол ривожланишига хизмат қилди.

ГУЛЬМИРА ИСАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ВИЦЕ-МИНИСТРИ:

- Президент ташаббуси билан Евроосиё Иқтисодий иттифоқи тузилганида иқтисодий прагматизм, яъни мамлакатларимиз учун бу нарса фойдали бўлиши зарурлиги асос сифатида олинганди.

Евроосиё Иттифоқи мамлакатларида саноат ишлаб чиқариши ўсаётгани кузатилаяпти. Кўрсаткичлар ўртача 2,7 фоизни ташкил этди. Шу жумладан, бешликда салмоқли кўрсаткичлар кузатилди:  Қозоғистонда 7 фоиз, Қирғизистонда 11,5 фоиз, Арманистонда – 13 фоиз.

Энг юқори суръатлар машинасозлик, металлургия, автомобилсозлик, кийим-кечак, металл маҳсулотлари ва мебель ишлаб чиқаришда кузатилди. Корхоналарнинг айланма маблағлари кўпайди. Бундан ташқари, юк ташиш анча тезлашди.

САПАРБАЙ ЖУБАЕВ, ИҚТИСОДЧИ:

– Биз ҳозир ўз маҳсулотларимизни Россия, Белоруссия, Қирғизистонга экспорт қилаяпмиз. 2013-2014 йилларга нисбатан кўрсаткичлар 25-30 фоизга ортди. Бугунги кунда Қозоғистоннинг етакчи соҳаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар шаклланмоқда. Мамлакат олдидаги энг долзарб вазифа – хомашё иқтисодидан қайта ишловчи саноатга ўтиш.

Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида Евроосиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро савдо ўсиши кузатилди. Мамлакатимизнинг асосий ҳамкори Россия Федерацияси бўлди. 9 ой ичида Шимолий Қозоғистон вилоятининг Евроосиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан савдо алоқалари 266 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бунда минтақанинг экспорти 42 миллион доллардан ошди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ортиқ. Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ташқи савдо айланмаси 497 миллион доллардан ошди.

ДИНМУХАММЕД ШАЙКИН, ИҚТИСОД ФАНЛАРИ НОМЗОДИ

- Президент таъкидлагани каби, муҳим жиҳатлардан бири – ялпи ички маҳсулотнинг сифат ривожланиши ҳисобланади. Бошқача айтганда, масалан, оддийгина нефть, фойдали қазилмалар ёки донни Шимолий Қозоғистон вилоятидан жўнатиш, балки уни сифатли қайта ишлаш зарур. Шундагина мазкур иттифоқ сифат жиҳатидан анча самаралироқ ривожлана боради.

2016 йил октябрида Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Вьетнам ўртасида эркин савдо зонаси очилганди. Астана иқтисодий форуми доирасида Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Эрон ўртасида эркин савдо зонаси очиш ҳақидаги муваққат шартнома, Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган эди.

СЕРИК ЖУМАНГАРИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОД ВИЦЕ-МИНИСТРИ:

- Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва биз қўллаётган бошқа барча ташаббуслар. Меҳнат биржаси тузиш ва бизнес учун очиқ рақамли платформа тузиш ҳам Қозоғистон ташаббуси. Биз учун яна бир муҳим масала – интеграция жараёнларини янада ривожлантириш ҳақида баёнот бериш.

Экспертлар айтишича, ҳали ҳозирча интеграция имкониятларидан тўлалигича фойдаланилмаяпти. Улар фикрича, Евроосиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ташқи ҳамкорлар билан шаффофроқ, прагматикроқ ва анча самарали муносабатлар ўрнатиш имкониятига эга.