Лондонда “Астана” Халқаро молиявий маркази тақдимоти ўтди

Лондонда “Астана” Халқаро молиявий маркази тақдимоти ўтди

“Астана” Халқаро молиявий маркази устунликлари Лондон молия ва тадбиркор доираларига тақдим этилди. Қозоғистон вакилларининг таъкидлашича,  мазкур марказ ҳуқуқий-норматив базаси жаҳоннинг илғор тажрибаларига асосланган. Бундан ташқари, марказ суд тизимини тартибга солиш, молиявий хизматлар, жамғарма бозорларидаги операцияларнинг  кўпчилик тан олган стандартлари асосида иш юритади.

ГАРРИ КЕННЕТ ВУЛЬФ, “АСТАНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ СУДИ РАИСИ:

– Мен масъул бўлган суд такомиллашиб бораётганидан жуда хурсандман. Биз бизнес учун очиқмиз. Ҳаммаси олий даражада қулай бўлиши учун тегишли инфратузилмалар қурилмоқда.

Учрашувда «Астана» маркази суд тизими вужудга келишида судьялар ва Халқаро арбитраж марказининг улуши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, умумий ҳаракатлар билан яратилган муҳит бутун жаҳон сармоядорлари учун хавфсизлик кафолати бўлишига ишонч билдирилди.

БАРБАРА ДЖАДЖ, ДИРЕКТОРЛАР КЕНГАШИ РАИСИ:

Ақл бовар қилмайди! 200 нафар атрофида одам йиғилди. Уларнинг ярми Қозоғистон билан таниш, ҳамкорликда бизнесни ривожлантиришмоқда. Иккинчи ярми мамлакат ҳақида кўп нарса билмайди, аммо бу кемтикни тўлдириш иштиёқида келган.

Британиялик бизнес етакчилари марказ фаолиятининг биринчи йил якунлари билан ҳам танишишди. Шу жумладан, иш бошланиши билан, Astana International Exchange биржасида савдо йўлга қўйилди. Унинг майдончасида 100 дан ортиқ компания рўйхатдан ўтди. Бу кўрсаткичнинг доимий равишда ортиб бориши кутилмоқда.