Қўстанайда 1,4 триллион тенге сармоя жалб этилди

Қўстанайда 1,4 триллион тенге сармоя жалб этилди

Инвестиция – давлат иқтисодиётининг ўсишида муҳим фактор. Хорижий компанияларнинг Қозоғистонга қизиқиши ва сармоя киритиш ҳажми доимий равишда ошиб бормоқда. Масалан, Қўстанай вилоятига капитал оқимини йўналтириш борасидаги ишлар юқори натижа беряпти. Бу ерда хорижий компания иштирокида умумий қиймати 1,4 триллион тенге миқдоридаги  13 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётир. Мутахассислар фикрича, ушбу саноат ҳудуди энг яқин вақтда улкан ишлаб чиқариш майдонига айланади.

ТАЛГАТ МАЙШИН, ВИЛОЯТ ТАДБИРКОРЛИК БОШҚАРМАСИ РАҲБАР ЎРИНБОСАРИ:

Келаси йили донни чуқур қайта ишловчи корхона қурилишини бошлаш режалаштирилган, умумий инвестиция қиймати 111 миллиард тенге. Биз саноат зонаси концепциясини ишлаб чиқдик.

Трактор ишлаб чиқарадиган Россия заводи биринчилардан бўлиб, бу саноат ҳудудида амалга ошадиган лойиҳаларда қатнашиш истагини билдирди. Корхона қуввати йилига 3 мингтагача трактор ишлаб чиқариш имконини беради. Техникани йиғиш ишлари билан маҳаллий мутахассислар шуғулланади.

САБИТ КОНИСОВ, ЗАВОД ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ:

Ишчилар маҳаллий аҳоли орасидан танлаб олинади. Яъни маълум даражадаги мутахассислар сараланади. Сўнг ўқув курсида ўқишлари шарт. Кейин ишга олинадилар. Бир гуруҳ Минск трактор заводи ходимлари томонидан бевосита ўқитилди.

Ун тайёрлаш мажмуасига келсак, бутун Марказий Осиёда ҳозирча унинг ўхшаши йўқ. Мажмуа хорижий инвесторлар ҳисобидан барпо этилди. Асосан экспортга мўлжалланган корхонада суткасига 700 тонна ун ишлаб чиқарилади.