Қозоғистон ва Хитой: Қозоғистон чегараолди ҳудудлари инфратузилмасини модернизациялаш

Қозоғистон ва Хитой: Қозоғистон чегараолди ҳудудлари инфратузилмасини модернизациялаш

Қозоғистон Хитой билан ўзаро фойдали стратегик ҳамкорликка катта эътибор қаратаяпти. Кўп йиллардан буён икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқалари ривожланиб, мустаҳкамланмоқда. Давлатлар ўзаро савдо айланмасини ошириш, қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга муваффақ бўлишди. 51 та ғоя бирга амалга оширилди, инвестиция ҳажми жами 27 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди. Яқин икки йиллик режада яна 4 миллиард долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилиши кўзланган. Шу жумладан, давлатлар чегараолди инфратузилмаларини замонавийлаштириш бобида ҳамкорлик қилмоқчи. Тегишли ҳужжатлар Пекинда имзоланган. Янги қўшма ҳужжатда 12 та ер усти ва битта темир йўл ўтиш пунктини жиҳозлаш, маълумотларни қайта ишлаш маркази қуриш, Қозоғистондаги 12 аэропорт техник модернизация қилиниши кўзда тутилган. Барча зарур ускуналарни жаҳоннинг ўнлаб давлатларига замонавий хавфсизлик тизимлари етказиб бераётган Хитой компанияси ўрнатади.

ВАН ВЭЙДУН, NUCTECH КОМПАНИСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

- 20 йил давомида биз Қозоғистон назорат-ўтиш пунктларини махсус ускуналар билан жиҳозлаб келмоқдамиз. Йил сайин технологиялар мукаммаллашиб боряпти. Келажакда ҳамкорликни давом эттирмоқчимиз. “Ягона белбоғ, ягона йўл” ташаббусида Қозоғистон муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам фаолиятни кенгайтириш ниятидамиз.