«Kazakh TV» канали директори

«Kazakh TV» канали директори

Майя Бекбаева 1979 йилнинг 12 февралида Шарқий Қозоғистон вилоятининг  Семипалатинск шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатган. Ал-Форобий номидаги Қозоқ давлат университетининг халқаро журналистика факультетига ўқишга кирган ва уни ҳам қизил диплом билан тамомлаган.

12 ёшидан “Вақт мароми” газетасида мухбир сифатида ишлай бошлаган. Телевидениега 2000 йилда келган, аввал журналист бўлиб ишлаган, кейинчалик эса Алматидаги «Шахар» телеканалида янгиликлар хизмати бошловчиси бўлган. 

2005 йилда Майя яна журналист сифатида ишлайди, сўнг Алматидаги “Тонг” телеканали бош муҳаррири этиб тайинланади.

2009 йилда “Қозоғистон” ТРКга ишга ўтади. 

2012 йилда эса “Еттинчи канал” жамоасига қўшилади.

2016 йилдан бошлаб, “Хабар” Агентлиги телеканалларида бир қатор кўрсатувларга бошловчилик қилади.

2019 йил апрель ойида Майя “Kazakh TV” канали директори этиб тайинланади.

Оилали, икки нафар фарзанди бор.