Халқаро ахборот бўлими раҳбари

Халқаро ахборот бўлими раҳбари

 

Лаззат – халқаро ахборот бўлими раҳбари ва янгиликлар инглиз хизмати, шунингдек, инглиз, рус, қозоқ, қирғиз ва ўзбек тилларида дастурлар тайёрлаш иши учун масъул. Халқаро компанияларда ишлашда катта тажрибага эга журналист ва лингвист, шунингдек, Лаззат бошловчилик ҳам қилади.

Лаззат Халқаро алоқалар ва жаҳон тиллари Қозоқ университетини бакалавр даражасида, инглиз ва француз тили ўқитувчиси мутахассислигида тамомлаган. Кейинчалик у инглиз тилини ўқитиш бўйича Нью-Йорк университети магистри даражасини олган. Телевизион карьераси бошлангунига қадар Лаззат  Делойт ва Санигест Интернасиональ компанияларида бошқарув консалтинги ва коммуникация соҳасида ишлаган. Лаззат маҳаллий сиёсий, спорт, амалий ва маданий тадбирларни кенг халқаро аудитория учун объектив ёритишга интилади.