ЕТТБ: Пандемия гендер тенглигига рахна солмоқда

Пандемия аёлларга кучлироқ зарба берди. Ишсизлик ошиши, маиший зўравонлик, ижтимоий муаммолар, буларнинг ҳаммаси одатий қадриятларни қайта ўзлаштириш ва янги воқеликка кўникишни талаб этади. Шу билан бирга, аёллар ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашда олдинги сафда бўлди. Лекин нима учун улар раҳбарлик лавозимларида ҳаддан ташқари кам? Ва нима учун аёллар ўзларининг анъанавий вазифаларига қайтишга мажбур бўляпти? Уларнинг меҳнат бозорида иштирок этиши қандай қилиб глобал иқтисодиётга миллиардлаб қўшимча тушум келишини таъминлаши мумкин? Қозоғистондаги гендер тенгсизлиги билан курашда қандай сиёсий чоралар самарали бўлиши мумкин? Қизлар қандай қилиб оталари ўзгаришига сабаб бўла олади? “Impactful” кўрсатувининг янги сонида энг нозик саволларга Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Гендер ва иқтисодий инклюзия бўлими раҳбари Барбара Рамбусек жавоб беради.  Энг муҳим нарсалар ҳақида Лаззат Шатаеванинг муаллифлик дастури – Impactful-да томоша қилинг! 



×