ХВЖ: Яқин Шарқ ва Марказий Осиё COVID-19дан кейин ўз иқтисодиётини қандай тиклаши мумкин?

Халқаро валюта жамғармаси Яқин Шарқ ва Марказий Осиё иқтисодиётини тиклаш бўйича ўз прогнозларини пасайтирди. Бунинг асосий сабаби – иқтисодиётнинг етарлича диверсификация қилинмагани, хомашёлар нархи тушаётгани, нефть импорт қилувчи ва нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий зарарнинг катта фарқида. Инқироз, ХВЖ тахминларига кўра, заиф ва жанжалларга ўралашиб қолган давлатлар, жумладан, Арманистон, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг иқтисодий муаммоларини кучайтиради. Халқаро валюта жамғармасининг Қозоғистонга нисбатан прогнозлари қандай? Кутилаётган иқтисодий ҳолатлар ҳақида ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департаменти директори Жихад Азур Impactful дастурида гапириб беради. Янги кўрсатувимизда сиз янги технологиялар, таълим ва экологиялаштирилган иқтисодиётга ўтиш Қозоғистонга инқирозни енгишда қандай ёрдам бериши ҳақида билиб оласиз. Нима учун ХВЖ мамлакатларга иш ўринларини сақлаб қолишни, аҳолининг кам таъминлаган, ёрдамга муҳтож қатламини ҳимоя қилишни ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги йўлларини кўриб чиқишни тавсия қилмоқда? Буларнинг барчаси ҳақида Лаззат Шатаева билан биргаликда Impactful муаллифлик дастурининг янги сонида танишасиз.



×