Қозоғистон ва АҚШ: 30 йиллик стратегик ҳамкорлик

Ўттиз йиллик ҳамкорлик. Қозоғистоннинг дунёдаги тўртинчи ўриндаги ядро салоҳиятидан воз кечиши, терроризмга қарши ҳамкорликдаги кураш ва йирик бизнес-лойиҳалар. Қозоғистон ва АҚШ бирга эришган энг асосий ютуқлар. Қозоғистонликлар ва америкаликларни нима боғлаб туради ва ҳамкорликнинг лейтмотиви нима? АҚШ коронавирус пандемияси билан курашишда Қозоғистонга қандай ёрдам кўрсатмоқда? Нима учун Вашингтон Қозоғистонни назорат рўйхати деб аталадиган ҳужжатда иккинчи даражага киритган, бу борада мамлакатга нима хавф солиб турибди? Impactful дастурида АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Уильям Мозер шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб қайтарди. У, шунингдек, «Борат» фильмининг иккинчи қисми борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Янги кўрсатувда Лаззат Шатаева билан шулар ҳақида танишасиз.

Комментарии