Қозоғистонлик боксчи Мейирим Нурсултанов билан суҳбат

Sports Nation дастурининг янги сонида пойтахт марказидаги янги енгил атлетика мажмуасига ташриф буюрамиз. Мамлакатнинг энг истеъдодли боксчиларидан бири Мейирим Нурсултанов билан суҳбатлашамиз. Кўрсатувимиз якунида камондан ўқ отиш секциясига борамиз ва Қозоғистонда ушбу спорт тури қандай ривожланаётгани ҳақида сўз юритамиз.

Кўрсатувимиз қаҳрамони Мейирим Нурсултановнинг ҳаваскорлик боксидаги карьераси жуда ёрқин бўлган. 16 ёшида ёшлар ўртасида ўтказилган Қозоғистон чемпионатида ғолиб бўлган. Орадан бир йил ўтгач, тенгдошлари орасида Осиё биринчилигини қўлга киритди. 19 ёшида эса катталар ўртасида ўтказилган Қозоғистон чемпионатида бронза медали совриндори бўлди, орадан икки йил ўтгач, у ўз вазни бўйича мамлакатнинг мутлақ чемпионига айланди. Ҳозир Мейирим 27 ёшда ва кейинги 4 йил давомида у профессионал боксда иштирок этиб келади ва машғулотларни АҚШда ўтказаяпти.

Комментарии