Синхрон сузиш бўйича чемпионлар – опа-сингил Александра ва Екатерина Немичлар билан суҳбат

Sports Nation дастурининг янги сонида «Барис» хоккей клубининг континентал хоккей лигасидаги янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида ҳикоя қиламиз. Қозоғистоннинг синхрон сузиш бўйича асосий юлдузлари - опа-сингил Александра ва Екатерина Немич билан суҳбатлашамиз. Кўрсатувимизга Ксения Деревянконинг нафас олиш гимнастикаси бўйича маҳорат дарси якун ясайди.

Жаҳон спортида ака-ука ва опа-сингиллар биргаликда катта муваффақиятларни қўлга киритгани ҳақида кўплаб мисоллар бор. Масалан, ака-ука Кличколар, опа-сингил Уильямслар. Қозоғистонда дарҳол кўз ўнгимизга ака-ука Головкинлар ва эгизак опа-сингил Немичлар келади. Темиртаулик спортчилар Қозоғистонда синхрон сузиш бўйича анча йиллардан бери катта муваффақият қозониб келмоқда. Бугун биз улар билан яқиндан танишишга қарор қилдик.



×