Қозоғистоннинг энг нуфузли боксёрларидан бири – Иван Дычко билан суҳбат

Sports Nation дастурининг янги сонида мамлакатнинг очиқ осмон остидаги энг йирик спорт мажмуаларидан бири - пойтахт триатлон паркига йўл оламиз. Қозоғистоннинг энг нуфузли боксёрларидан бири – Иван Дычко билан суҳбатлашамиз. Кўрсатувимизга Ксения Деревянко билан нафас гимнастикаси бўйича мастер-класс якун ясайди.

Қозоғистонда, ҳарқалай, бирорта спорт мухлиси йўқки, Иван Дычко ҳақида билмаса. Қўстанай вилоятидан бўлган оғир вазнли бу спортчи узоқ вақт мобайнида мамлакат миллий терма жамоаси сафида медаль учун энг юксак даражада кураш олиб борди. Олимпиада ўйинларида 2 та бронза, жаҳон чемпионатида иккита кумуш ва бронза медалга сазовор бўлди. 2017 йилда Дычко профессионал боксга ўтди, 9 марта яккама-якка жанг ўтказиб, 9 та муддатидан илгариги ғалабани қўлга киритишга улгурди. Охирги жангдан сўнг орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтди, шу боис, ихлосмандларни анчадан бери бир савол қийнаяпти: ҳозирда чемпион нима билан банд?

Комментарии