Ислоҳотлар ва курашнинг янгича стратегияси: COVID-19 Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасига қандай таъсир ўтказди?

Қозоғистонда COVID-19 билан хасталаниш даражаси пасайгани таъкидланмоқда. Мамлакатда касаллик юқтирганлар сони деярли 2 мартага, 4 фоиздан 2,1 фоизгача камайди. Тузалганлар сони эса 60 фоиздан зиёдроққа ўсди, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотлари шундай. Бу кўрсаткичларга қайта карантин жорий этиш ва инфекция билан курашга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш туфайли эришишга муваффақ бўлинди. Қозоғистон ҳукумати хавф-хатар кўламига етарлича баҳо берилмаганини тан олди. Тизимдаги хатоликлар коронавирус хуружини келтириб чиқарди ва миллий соғлиқни сақлаш тизими қанчалик заиф эканлигини очиб берди. Инқироз ҳукуматни тиббиётнинг муҳим ролига эътибор қаратишга ва жамият ҳаётининг барча соҳасига оид бўлган тузилмавий ислоҳотларни татбиқ этишни бошлашга мажбур қилди. Нима учун бу ҳол юзага келди ва COVID-19 билан курашиш стратегияси қандай бўлиши керак? Лаззат Шатаева IMPACTFUL дастурида Соғлиқни сақлаш соҳаси консультанти Али Нургожаев билан шу ҳақида суҳбатлашади.

Комментарии