Қозоғистон-Хитой муносабатлари истиқболи қандай?

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида яқинда Хитой элчиси Чжан Сяо билан учрашув бўлиб ўтди. Ўшанда Қозоғистон томони sohu.com сайтида чоп этилган мақола юзасидан норозилик билдирганди. «Нима учун Қозоғистон Хитойга қайтишга интилмоқда» сарлавҳали мақола жамоатчилик танқидига учради, чунки у икки мамлакат ўртасидаги ҳужжатларда акс этган «ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик руҳига мос эмас».

Ляззат Шатаева Қозоғистон-Хитой муносабатларини муҳокама қилиш учун Нью-Йоркдан Уэйд Шепард билан боғланди. Уэйд – журналист, ёзувчи, қатор ҳужжатли фильмлар режиссёри. «Хитойдаги шарпа-шаҳарлар» ва «Янги Ипак йўли узра» китоблари муаллифи. У кўп йиллардан буён Евроосиё ва «Ягона макон ва ягона йўл» номи билан машҳур бўлган янги транспорт йўлаклари бўйлаб саёҳат қилган.

Комментарии