Фигурали учиш бўйича жаҳон юлдузи Элизабет Турсинбаева билан суҳбат

Дастуримизнинг бугунги сонида “Дениснинг дўстлари” номли ўзига хос муз шоусига ташриф буюрамиз. Фигурали учиш бўйича жаҳон юлдузи Элизабет Турсинбаева билан суҳбатлашамиз. Шунингдек, черлидинг нима эканлигини ва Қозоғистонда нима учун унинг алоҳида миссияси борлигини айтиб ўтамиз.  

2019-йил мартида Японияда Элизабет Турсинбаева фигурали учиш бўйича жаҳоннинг вице-чемпионига айланди. У ҳақда «тўртлик сальхо ижро этишда биринчига айланган ва муваффақият қозонган қозоғистонлик», дея янгилик тарқалди. Миллий олимпиа қўмитасида у спортнинг қишки турлари бўйича йилнинг энг яхши спортчиси сифатида тан олинди.

Комментарии