Профессионал брейк-дансер Кила Коля билан суҳбат

Кўрсатувимизнинг бугунги сонида кекушкинкай каратэ бўйича жаҳон чемпионатига йул оламиз. Сайёрамизнинг энг яхши брейк-данс раққосларидан бири Кила Коля билан сухбатлашамиз. Шунингдек, сузувчи-паралимпиячиларнинг очиқ машғулотларида қатнашамиз.

Дастуримиз давомида дунёдаги энг яхши брейк-дансерлардан бири Николай Черниковнинг машҳурлик, рақс мактаби ва Олимпия амбициялари ҳақидаги интервюси билан танишасиз.

Қозоғистонлик Николай Черниковнинг ҳаёти Олимпия спортчиларининг ҳаётидан катта фарқ қилмайди. Лекин, бир асосий фарқ бор. Николай – профессионал брейк-дансер, дунёда Кила Коля тахаллуси билан яхши танилган. Расмий равишда у сайёрадаги энг яхши раққосларнинг энг яхши 16 талигига киради, яқинда у жаҳон чемпионатидан қайтди, унда энг кучли деган унвондан бир қадам олдинда бўлди.

Комментарии