Афғонистон тинчликни кутмоқда. Ҳамид Карзай билан эксклюзив интервью

Афғонистон – 40 йилдан буён портлашлар, қотилликлар ва узоқ давом этиб келаётган уруш мамлакати. Толиблар ушбу давлат ҳудудининг ярмидан зиёдини эгаллаган. Афғонистондаги тинчликни тиклашга даъват бугунги кунда глобал даражага чиқди. 

Сиёсий мулоқот. Жорий йилда Афғонистонда ички музокараларнинг бир қанча раунди бўлиб ўтди,  шунингдек, толиблар ва АҚШ ўртасида ҳам фикр алмашинув давом этаяпти.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай эксклюзив интервьюсида тинчлик музокараларининг бориши тўғрисида ҳикоя қилди. Ва ниҳоят тинчлик битимига эришиладими? Сокин, тўғри сўз, камтар... бу инсонни мен 2018 йилдаги илк учрашувимдан буён шундай эслаб қолганман. Бу сафарги суҳбатимизда:

- Афғонистон аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- Тинчлик ўрнатилганидан кейинги мамлакат келажаги;

- Бошқа мамлакатлар Афғонистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қандай хулоса чиқара олиши ҳақида гаплашдик.

Комментарии