Конькида югуриш бўйича миллий жамоа сардори Абзал Ажғалиев билан суҳбат

Бугунги кўрсатувимизда биз янги мавсумда “Астана” баскетбол жамоаси ўз майдонида ўтказаётган биринчи учрашувга борамиз, биратўла жамоада қандай ўзгаришлар бўлгани тўғрисида маълумот берамиз.

Шунингдек, от спорти бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийи Асет Толкумбеков бизни от спортининг тўсиқлардан сакраш тури билан таништиради.

Конькида югуриш бўйича миллий жамоа сардори, олган жароҳатларидан сўнг яқинда яна сафга қайтган Абзал Ажғалиев билан суҳбатлашамиз.

Абзал Ажғалиев билан жароҳатлари, мавсумдаги вазифалари, компьютер ўйинлари ва ҳарбий хизмат ҳақида суҳбатлашамиз.  

Бу Жанубий Кореяда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида Қозоғистон байроқдори бўлган ўша спортчи. 27 ёшда бўлишига қарамасдан, Абзал жуда кўп чемпионлик унвонларига эга. У конькида югуриш бўйича жаҳон кубоги босқичида олтин медаль соҳиби бўлган биринчи қозоғистонлик ҳисобланади. Бугун биз Қозоғистон спорти юлдузи билан суҳбатлашамиз.

Комментарии