Осиё паралимпиада ўйинларининг икки карра ғолиби Ержан Салимгереев билан суҳбат

У 9 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли қўл ва оёқларидан айрилди. Шифокорларнинг айтишича, унинг тирик қолиши мўжиза экан. Бир неча йиллар ўтиб, Ержан Салимгереев ўзининг қисматини спортда топди. Ҳозирда сузиш бўйича жаҳондаги энг яхши паралимпиадачилардан бири ва Токиодаги паралимпиада ўйинларида мазкур спортчидан Қозоғистоннинг умиди катта.

Бугун Осиё паралимпиада ўйинларининг икки карра ғолиби Ержан Салимгереев билан суҳбатлашамиз. Энди Ержан Салимгереев билан унинг спортдаги мақсадлари, ҳаётда кўрган қийинчиликлари ва Қозоғистонда паралимпиада ҳаракатининг ривожланиши ҳақидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Яна дастуримизда пойтахтимиз илк марта мезбонлик қиладиган курашнинг учта тури бўйича жаҳон чемпионатига йўл оламиз. Бундан ташқари, сизни будзинкан бўйича мураббийдан маҳорат дарси кутиб турибди. Валерий Акулов япон жанг санъати бўйича сабоқ беради.

Комментарии