Сундет Байғожин: Мен ҳаётимни қозоқ санъати, опера санъатига бағишлашга қарор қилдим

Сундет Байғожин – Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб. Давлат мукофоти совриндори. “Астана-Опера” театрининг  етакчи яккахони. Бугун биз маданиятимизни дунёга ёйиш борасида фаолият олиб бораётган истеъдодли шахс билан суҳбатлашамиз, Қозоғистон опера санъатининг бугуни ва эртаси ҳақида баҳс юритамиз. 

Сундет Байғожин репертуари жуда хилма-хил ва бойдир. Унинг Ахмед Жубанов ва Латиф Ҳамидий операсидаги Абай образи, Евгений Брусиловскийнинг “Қиз Жибек” операсидаги Бекежан, Пуччинининг “Богема” операсидаги Марсел, Россинининг “Севильялик сартарош” операсидаги Фигаро образлари томошабинга яхши таниш.  

Сундет Байғожин болалигиданоқ қўшиқ айтади. Нур-Султон қозоқ миллий мусиқа академиясининг битирувчиси, кейин Италияда амалиёт ўтаган, ўз малакаси ва билимини оширган. Бир нечта халқаро танловлар ғолиби. 2017 йилдан буён Сундет Байғожин Рим операсининг таклиф этилган яккахони.

Комментарии